Таниқли IQAir портали талқинига кўра, Тошкент дунёдаги ҳаво сифати энг паст шаҳарлар рўйхатида бешинчи ўринга кўтарилди. Бу эътибор ва шошилинч чоралар кўришга арзийдиган жиддий муаммо ҳақида огоҳлантиришдир.
IQAir маълумотларига кўра, эрталаб соат 7:00 да Тошкент атмосферасидаги майда заррача PM-2,5 миқдори 100 мкг/м³ га етган ва бу саломатлик учун “зарарли” деб таснифланган.
Бу кўрсаткич ҳаво ифлосланган деб ҳисобланадиган тоифага киради.
Ушбу қайғули рейтингда биринчи ўринда 347 мкг/м³ заррача PM-2,5 концентрацияси билан Покистоннинг Лаҳор шаҳри жойлашган. Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри 342 мкг/м³ билан иккинчи ўринда.
Биринчи учликни Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳри 222 мкг/м³ даражаси билан якунлайди.
Тошкент 174 мкг/м³ кўрсаткич билан бешинчи ўринни эгаллади. Бу пойтахтда ҳаво ифлосланиши муаммоси кучайиб бораётганидан далолат беради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, PM-2,5 заррачалари соғлиқ учун энг зарарли ва жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Бу жиддий ташвиш уйғотади ва Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатини яхшилаш бўйича зудлик билан чора кўришни талаб қилади.