Тошкент дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

2022-йил 6-13-октабр кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада 85 давлатдан 560 дан ортиқ спортчи иштирок этади.

Тадбир Ҳумо Арена спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Дастлаб чемпионат август ойида ўтказилиши керак эди, аммо у октябрга кўчирилди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда барча йўналишлар бўйича тайёргарликнинг якуний босқичи давом этмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бош котиби Улуғбек Кабулов ва федерация раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов бошчилигидаги Жаҳон чемпионати ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида спортчиларни меҳмонхоналарга жойлаштириш, делегацияларни қабул қилиш ва бошқалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ходимларнинг ҳар бирига ўз ишини аниқ бажариш бўйича кўрсатмалар берилади.
Чемпионатда совринлар тизими бўлади. Улар учун 998 минг еврога яқин маблағ ажратилган. Шундай қилиб, олтин, кумуш ва бронза медаллари (индивидуал мукофотлар) учун спортчилар мос равишда 20.800, 12.000 ва 6.400 евро олади.