Тошкент – Ходжикент электропоезди ҳаракати тўхтатилди

Тошкент-Ҳожикент шаҳарлараро электр поездлари қатнови линияда олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари муносабати билан вақтинча тўхтатилди.

«Ўз темирйўл йўловчи» хабарига кўра, иш 10 май куни соат 08:30 да бошланган ва 11 май куни соат 06:30 гача давом этади. Темир йўл линиясини таъмирлаш ишлари «Тошкент МТУ» ДУК томонидан амалга оширилмоқда.

Ҳаракат хавфсизлиги ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бугундан бошлаб 6429, 6430, 6435, 6436, 6437, 6441-йўловчи поездлари қатнови, 11-майдан 6442 ва 6440-поездлар қатнови тўхтатилди.

11-май куни эрталаб соат 6:30 дан бошлаб Тошкент-Ҳожикент-Тошкент йўналиши бўйича шаҳарлараро электр поездлари одатдаги жадвал бўйича ҳаракатланади.