Тошкент: сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун кўнгиллилар жалб қилинмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кўнгиллиларни пойтахтимизда жойлашган туристик объектларга ташриф буюрадиган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш йулида ҳамкорликка таклиф этади.

Марказий ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, кўнгиллилар хавфсиз туризм бўлими ходимларига туристик объектлар ва инфратузилма объектларида жамоат тартибини муҳофаза қилишда ёрдам беради.

Хавфсиз туризм бўлимининг жамоат ёрдамчиси вазифаларини бажаришни хоҳловчиларга қўйиладиган талаблар:

  • ўн саккиз ёшдан қирқ беш ёшгача;
  • вазифаларни бажаришга имкон берувчи саломатлик ва жисмоний тайёргарлик даражаси;
  • судланганлиги ёъқлиги;
  • ички ишлар органларида рўйхатдан ўтмаган;
  • чет тилларини билиш (инглиз ва рус тилларини билиш афзалроқ);
  • яшаш жойидан ва таълим муассасасидан ижобий маълумотноманинг мавжудлиги.