Тошкентда дам олиш ва байрам кунларида ташкил этиладиган жамоат транспорти ҳаракати жадвали маълум бўлди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ буйруғи билан 2022-йил 21, 22, 23-март кунлари жамоат транспорти ҳаракатини ташкил этиш тартиби белгиланди.
Мос равишда:
- 2022-йил 21-март, душанба дам олиш куни. Якшанба куни учун тасдиқланган жадвалга асосан маршрутларда иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилади;
- 2022-йил 22-март, сешанба куни дам олиш кунидир. Якшанба куни учун тасдиқланган жадваллар бўйича;
- 2022-йил 23-март, чоршанба, дам олиш куни. Якшанба куни тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттиришга қарор қилинди.