7 сентябр куни Тошкентдаги Республика перинатал марказида тўрт эгизак ўғил дунёга келди.
Янги туғилган ўғил болаларнинг отаси Мурод Тошназаров Қарши шаҳридаги «Равок» маҳалла фуқаролар йиғинида профилактика инспектори ёрдамчиси бўлиб ишлайди, 31 ёшда. 2022-йилдан Ички ишлар бошқармаси тузилмасида иш бошлаган.
Бунгача Қарши давлат университетида олий маълумот олган Мурод Тошназаров Косон туманидаги 6-умумтаълим мактабида ишлаган.
Хизмат даврида меҳнацеварлиги, ўзига юклатилган вазифаларни беғубор адо этиши эвазига жамоада обрў-эътибор қозонди.
Улар 2019-йил октабр ойида Мурод Тошназаров ва тўрт нафар ўғилнинг бўлажак онаси Мафтуна Тошева оиласини яратдилар.
Маълум қилинишича, она ва чақалоқларнинг саломатлиги яхши, улар Республика перинатал маркази шифокорлари назоратида. Бу воқеа бутун оилага қувонч ва умид бахш этади.