Тошкентда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди

Ислом Каримов номидаги халқаро аеропортда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Туркнинг Ўзбекистоннинг юқори мартабали вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раҳбарияти, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Миллий марказ матбуот хизмати хабарига кўра, Волкер Турк Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда юксак шараф билан кутиб олинди. Ташриф чоғида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Аввалроқ Олий комиссарнинг Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берилганди.