Тошкентда янги “Китобхонлар оиласи” монументи очилди

Бугун, 12 июл куни Яккасарой туманида жойлашган янги “Космонавтлар боғи”да ёдгорликнинг очилиши бўлиб ўтди.

Очилишда Ички ишлар вазирлиги ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари, Республика Маънавият-маърифат маркази раиси, ёзувчи ва шоирлар иштирок этди.

– Дарҳақиқат, китоб инсонни ердан осмонга кўтарадиган, маънавий қувватини оширадиган буюк кучдир. Бу инсониятнинг тарихий хотирасини, маънавий-маърифий оламини ва илмий заминини мустаҳкамлайдиган, келажакни ёруғ нур билан ёритадиган машъалдир”, — дейилади ҳокимлик хабарида.