Тошкент марказида 8-май куни картинг бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан бир қанча кўчалар соат 20:00 гача ёпилади.
Пойтахт ҳокимлиги маълумотларига кўра, автомобил йўлларининг қуйидаги участкаларида ҳаракатланиш тақиқланади:
-
Амир Темур шоҳ кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси билан чорраҳадан Ёқуб Колас кўчаси билан чорраҳагача;
-
Ёқуб Колас кўчаси – Амир Темур шоҳ кўчасидан Тарас Шевченко кўчаси билан чорраҳагача;
-
Тарас шевченко кўчаси – Ёқуб Колас кўчаси билан чорраҳадан Шаҳрисабз кўчаси билан чорраҳагача;
-
Шаҳрисабз кўчаси – Тарас Шевченко кўчаси билан кесишган чорраҳадан Амир Темур шоҳ кўчаси билан чорраҳагача.