Тошкентда транспорт карталарида саёҳат арзонлаштирилади

Тошкентда шаҳар ҳокимияти жамоат транспортида йул ҳақини нақд пулдан 400 сўмга арзонроқ транспорт карталари орқали амалга оширишни таклиф қилди.

Бу пойтахт ҳокимининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги тарифларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, Москва ва Олма Ота шаҳарларида аҳолининг аксарияти жамоат транспортида йул ҳақини тўлаш учун транспорт карталаридан фойдаланади. Бунинг сабаби шундаки, саёҳат учун карталар орқали тўлов нақд пулга қараганда анча арзон. Масалан, Москвада бу фарқ тахминан 27 рубл (тахминан 3900 сўм), Олма Отада эса 70 тенге (тахминан 1700 сўм)ни ташкил қилади.

Натижада шаҳар ҳокимияти январ ойидан бошлаб нақд пулда йулкира нархини 1700 сўмгача оширишни режалаштирмоқда. Бунда транспорт картаси бўйича саёҳат 1300 сўмни ташкил қилади.

Бу нақд пул айланмасини камайтиради, бу эса кондукторлари энди нақд пул йиғиш билан боши қолмайдиган жамоат транспорти фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.