Тошкентда ўз-ўзидан чиқиндихоналар яратувчилар жаримага тортилди

Тошкентда уй деразалари остида ўз-ўзидан маиший ва қурилиш чиқиндилари ташлаб қўйилган шаҳарни ободонлаштириш қоидаларини бузганлар жаримага тортилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан уйлари ёнига чиқинди ташлаган фуқароларни жаримага тортиш давом этмоқда. Бу гал Шайхонтохур, Янгихаёт ва Олмазор туманлари аҳолиси қўшни деразалар остида ўз-ўзидан пайдо бўладиган чиқиндихоналар учун пул тўлаши керак.

ДИИБ маълумотларига кўра, 35 ёшли Б.А Шайхонтоҳур туманидаги Эшонгузар маҳалласида таъмирлаш ишларини олиб борган, бироқ қурилиш чиқиндиларидан қутулмаган. Худди шундай воқеа Олмазор туманидаги “Нафосат” маҳалласида ҳам содир бўлиб, 56 ёшли К.Ю таъмирдан кейин қолдирилган қурилиш чиқиндиларини хонадонига тўғридан-тўғри пиёдалар йулагига ташлаб қўйган.

Янгихаёт тумани, “Бинокор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фуқаролар Р.М ва М.Е.лар томонидан маиший чиқиндихона аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан профилактика инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 161-моддаси (“Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш”)га асосан баённомалар тузилди.