Тошкентдаги мактаблардан бирида девор қулаши оқибатида ўқувчи вафот этди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 234-мактабда ўқувчи вафот этди. Маълум бўлишича, бу деворнинг қулаши туфайли содир бўлган: бино яроқсиз ҳолатда.

Фожиа март ойида содир бўлган, бироқ у ҳозир маълум бўлди. Ижтимоий тармоқларда мактаб маъмуриятининг ўқувчи ўлими, бинонинг авария ҳолати ва умуман директор ишини яширишга уринишлари танқид қилинган нашр муҳокамага туртки бўлди.

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ушбу хабарга изоҳ бериб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, тафсилотлари кейинроқ маълум қилинишини билдирди.

Маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, талаба устига девор қулаши факти бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.