Тожикистонда мактаб қурилишини Ўзбекистон молиялаштирди

Тожикистонда Ўзбекистон бюджетидан ажратилган маблағ эвазига қурилган янги мактаб очилди.

Маълум қилинишича, таълим муассасаси мактаб таълимининг сўнгги стандартларига мувофиқ замонавий техник жиҳозлар билан жиҳозланган, шунингдек, ғайриоддий дизайнга эга. Очилиш Ўзбекистон таълим вазири, «Ўзбекистон темир йуллари» АЖ бошқарув раиси иштирокида бўлиб ўтди.

Мактаб ҳудудида ўқувчиларни совуқ сув билан таъминлаш учун 180 метр чуқурликда сув қудуғи қазилган.

Умуман олганда, қурилиш-монтаж ишларига 10 дан ортиқ замонавий техника ва дастгоҳлар, 150 га яқин қурувчилар, муҳандислар ва техник ходимлар жалб қилинган.