Universal Music Group Россиядаги фаолиятини тўхтатди

Дунёдаги энг йирик мусиқа компанияси Universal Music Group NV Россиядаги барча фаолиятини тўхтатиб, у йердаги офисларини дарҳол йўпаётганини маълум қилди.

 

WSJ маълумотларига кўра, компания халқаро санкцияларга амал қилади.

 

Universal Music Russia – Universal Music Group дунёдаги энг йирик мусиқа медиа холдингининг Россиядаги бўлинмаси.

 

Бундай компаниялар юлдузлар ижодини тарқатиш – реклама қилиш, сотиш билан шуғулланади. Universal Music Russia билан имзоланган рус юлдузларидан, Элджей, Noize MC, IOWA, Лолита, Анна Asti, RSAC, Zoloto, Cherocky ва бошқалар.

 

Аввалроқ Украина расмийлари мусиқий ёрлиқларга мурожаат қилиб, улар ҳам ўз позитсияларини билдиришлари кераклигини, чунки ҳозирда улар Россияда ўз бизнесларини олиб боришда давом этишларини айтилган.

 

“Universal Music Group бош директори Люсиан Чарльз Грейндж, CEO Orchard Брэд Новин, CEO ONErpm Эммануэл Цунц, CEO Sony Music Entertainment Роб Стрингер, CEO Believe Денису Ладегалерга расман мурожаат қилди”, деди Украина Маданият вазирлиги раҳбари Александр Ткаченко.