Университет талабалари ва мактаб ўқувчилари 7-февралдан бошлаб ўқишга қайтишади

Жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб Ўзбекистон талабалари ва мактаб ўқувчилари анъанавий таълим шаклига ўтади.

Ўзбекистондаги барча мактаблар, коллежлар, лицейлар, олий ўқув юртлари ва нодавлат таълим муассасалари 7 февралдан анъанавий таълим шаклига қайтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, соʻнгги кунларда республикада коронавирус билан касалланиш даражаси пасаймоқда. Касалликнинг тарқалиши 0,8 ни ташкил қилади, бу ЖССТ стандартларига кўра барқарор ҳолат ҳисобланади. Касалхона ва карантинлардан чиқишлар сонининг яхшиланиши кузатилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 35-43% ҳолларда инфекция манбаи касал оила аъзоси ёки қариндоши, 6-7% ҳолларда қўшнилар, 10-12% ҳолларда жамоат жойларига ташриф буюрувчилар ва 4- 5% ҳолларда — ишдаги ҳамкасблар.

Шу билан бирга, 3-6 ёшли болалар боғчаларидаги болалар орасида касалланиш уйда бўлган ўша ёшдаги болаларга нисбатан 3-3,5 баравар кам.

Мазкур маълумотларни инобатга олган ҳолда Республика махсус комиссияси 2022-йил 7-февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва нодавлат таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий шаклга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу билан бирга, барча талабалар ниқоб тақишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишлари шарт.