Озарбайжон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари ўртасидаги 2023-йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси доирасида Тошкент вилоятидаги Чирчиқ полигонида бўлиб ўтган «UZAZ-2023» Ўзбекистон-Озарбайжон қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари муваффақиятли якунланди.
Машқларни компютер ёрдамида ўтказиш ҳарбий хизматчиларга компютер ва харитада тактик вазифалар ва махсус жанговар ҳаракатларни бажариш имконини берди.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги машғулотларнинг сўнгги босқичи муваффақиятли якунлангани ҳақида хабар бериб, улар режага мувофиқ ўтказилганини тасдиқлади.
Ушбу тадбирлар икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уларнинг биргаликдаги тактик ҳаракатларга тайёрлигини таъминлашга қаратилган.
Бундай стол усти машғулотларида иштирок этиш ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади ва ҳар икки давлат ҳарбий кучларига ўзларининг мувофиқлаштириш, тактика ва стратегиясини такомиллаштириш имконини беради.