Ўз ватанига ёрдам берадиган сармоядорлар ва фуқаролар «олтин дафтарга» киритилади

«Олтин дафтар» атамаси Ўзбекистонда пайдо бўлади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев маълум қилди.

 

Арзиевнинг сўзларига кўра, 17-август куни бўлиб ўтган учрашув чоғида Президент чет элда яшайдиган ва мамлакатимиз тараққиётини қўллаб-қувватлайдиган ўзбекларнинг рўйхатини тузишни буюрган.

 

«Олтин дафтарга» айнан ватанининг ривожланишида ёрдам берадиган фуқаролар киради. Шунингдек, ушбу дафтарда мамлакатимизда ишлашни хоҳлайдиган сармоядорлар мавжуд. Арзиевнинг таъкидлашича, чет элда ўзбекистонлик фуқароларни мамлакатни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларга жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.