«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Рамазон ҳайити муносабати билан 50% чегирмаларни эълон қилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпания ички рейслар учун барча тарифлардаги авиачипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилади, деб хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати. Чегирмалар Рамазон Ҳайити кунларида – 2-4-май кунлари амалга ошириладиган парвозлар учун амал қилади.
Чипталарни расмий веб-сайтда, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Савдо филиалида ва авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.

.