Ўзбекистон БМТ Тараққиёт индексида 69-ўринни эгаллади

БМТнинг «Электрон ҳукумат» ривожланиш индексига кўра, Ўзбекистон 2022-йилда 193 давлат орасида 69-ўринни эгаллади ва 2020-йилга нисбатан 18 поғонага кўтарилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида Ўзбекистон ва Корея ўртасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган форумда маълум қилинди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Жамшид Эгамбердиев БМТнинг «Электрон ҳукумат» ривожланиш индекси бўйича Ўзбекистон 2022-йилда 193 давлат орасида 69-ўринни эгаллаб, 2020-йилга нисбатан 18 поғонага кўтарилганини таъкидлади.

Анжуманда Ўзбекистон-Корея муносабатларининг ижобий динамикаси қайд этилиб, қатор истиқболли йўналишларда ҳамкорликни янада фаоллаштириш маъқулланди. Хусусан, Корея Республикасининг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда технопарклар ва инновацион марказларни ривожлантириш ва самарали бошқариш йўналишида ҳамкорликни кучайтириш режалаштирилган.

Шунингдек, инсон капитали ИТ-индустрияси ривожининг муҳим омили еканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон ва Корея ихтисослаштирилган университетлари ўртасида ахборот технологиялари соҳасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик янада кенгайтирилади.

Тадбир давомида сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, биринчи навбатда, илғор тажрибаларни жорий этиш ва биргаликдаги ҳаракат нуқталарини аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект йўналишларида алмашинув дастурлари ва ўқув курслари сонини кўпайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.