Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Болгарияда бўлиб ўтган ҳаваскор бокс бўйича 75-халқаро турнир – Странджа кубогида биринчи ўринни қўлга киритиб, ажойиб натижаларни кўрсатишда давом етмоқда.
12-феврал куни Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтган мазкур турнирда ўзбекистонлик боксчилар ажойиб ўйин намойиш этиб, 14 та медал: 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг жамоавий баҳслардаги қаторасига тўртинчи ғалабаси бўлди.
Мусобақада 28 давлатдан 260 дан ортиқ боксчи, жумладан, эркаклар ва аёллар иштирок этди. Ўзбекистон биринчи ўринни қўлга киритиб, ўз устунлигини намойиш етди. Ҳиндистон терма жамоаси иккинчи, Болгария жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Олтин медалларни қуйидаги спортчилар қўлга киритди:
- Сабина Бобоқулова 50 кг вазн тоифасида,
- 54 кг вазн тоифасида Хузаназар Нортожиев,
- 60 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоқов,
- 71 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров,
- 75 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев,
- 92 килограммдан юқори вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров.
Кумуш медалларни Шаҳзод Музаффаров ва Адҳамжон Мухиддинов, бронза медалларини Ҳамробон Мамаджонова, Асилбек Жалилов, Хасанбой Дўсматов, Дилшод Абдумуродов, Фазлиддин Эркинбоев ва Самандар Жалолов қўлга киритди.