Ўзбекистон давлат раҳбари январ ойида бўлиб ўтган энергия таъминотини яхшилаш масалаларига бағишланган йиғилишда янги гидроэлектр станциялари қурилишига хусусий шахсларни жалб этиш режаларини маълум қилган эди.
Йилига 675 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 200 миллион куб метр газни тежаш имконини берадиган микро ГЭСлар қуриш учун 250 та истиқболли участка белгиланди.
Шунингдек, у гидроэнергетиканинг юқори салоҳиятига алоҳида тўхталиб, бу борадаги қувватларни сезиларли даражада ошириш вазифасини қўйди.
Ушбу мақсадга эришиш учун микро ГЭСлар қуриш учун 250 та истиқболли майдонлар белгиланди.
Мазкур микростанцияларда йилига 675 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш, 200 миллион куб метр газ тежалиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, давлат раҳбари ГЭСлар атрофидаги бўш майдонларда шамол ва қуёш энергияси манбалари асосида гибрид электр станцияларини қуриш вазифасини қўйди. Бу тайёр инфратузилманинг мавжудлиги ҳисобига қурилиш харажатларини камайтиради.
Давлатимиз раҳбари соҳани маҳаллийлаштириш масаласини ҳам кўтариб, Тошкент вилоятида микрогидроэлектр станциялари ва гидротехника иншоотлари учун ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон гидроэнергетика тармоғида умумий қиймати 500 миллион долларлик 27 лойиҳа амалга оширилди ва бу қўшимча 260 мегаватт ишлаб чиқариш қувватини яратиш имконини берди.
«Ўзбекгидроэнерго» тизимидаги станцияларнинг умумий қуввати 2000 мегаваттдан ошди, бу эса йилига 2 миллиард куб метр табиий газни тежаш имконини беради.