Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ артисти, таниқли дирижёр ва бастакор Шермат Ёрматов 82 ёшида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги.

Вазирлик Шермат Ёрматовнинг ўлими сабабларини айтмади.

Ёрматов 1939-йил 17-октабрда Фарғона вилоятида туғилган. 1967 йилда Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги йуналиши бўйича тамомлаган. 1967 йилдан – Ўзтелерадиокомпанияси хор дирижёри, 1990 йилдан – Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти доценти.

1998-1999-йилларда Республика “Маънавият ва маърифат” маркази раисининг биринчи ўринбосари, 2000-2002 йилларда Ражабий номидаги Тошкент мусиқа-педагогика билим юрти директори.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1982), “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган (1995), Ўзбекистон халқ артисти (1996).