Ўзбекистон халқ таълими тизимида ислоҳотлар кутилмоқда

Ўзбекистонда мактаб таълимини ислоҳ қилиш дастури ишлаб чиқилмоқда, унда мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича кўрсатма берди. Янги ташаббусларни илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифати масалаларини ҳал этиш бўйича миллий ва ҳудудий кенгашлар тузилди.

Миллий кенгашнинг жорий фаолиятини таъминлаш бўйича Республика штабига Президент маслаҳатчиси Абдужапар Абдувахитов ва Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов раҳбарлик қилди.

15-февралга қадар туманлар (шаҳарлар) бўйича халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича йиллик ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиб, кенг муҳокама учун расмий веб-сайтлар, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирилсин.

Бу ишга мактаб директорлари, педагогик жамоа, ўқувчиларнинг ота-оналари, малакали мутахассислар, хорижлик экспертлар жалб этилади.

Дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув дастурларини оптималлаштириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ўқитувчилик касбининг мавқеи ва нуфузини ошириш, ўқитувчиларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.

Ташқи ишлар вазирлигига халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш топширилди. Бунинг учун хорижий давлатларнинг етакчи экспертлари, олим ва мутахассислари билан учрашувлар ўтказилади.