Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 15 миллион сўмдан пул берилади

9-май арафасида уруш фахрийлари, концлагер ва Ленинград блокадаси асирлари ҳар бирига 15 миллион сўмдан берилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Мутасаддиларга ҳар бир уруш қатнашчисининг хонадонига шахсан ташриф буюриш, пул мукофотларини тантанали равишда топшириш топширилди.

Шунингдек, орқада меҳнат қилган 10 минг нафар уруш фахрийларини шахсан кутиб олиш ва уларга совғалар топшириш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда ҳар бир фахрийга 500 минг сўмдан, 2014 йилда 600 минг, 2017 йилда 2 миллион, 2018 йилда 5 миллион, 2019 йилда 7,5 миллион, 2020 йилда 10 миллион ва 2021 йилда 12 миллион сўмдан ёрдам кўрсатилган.