Ўзбекистон маҳаллаларида ёшлар билан ишлаш тизими ўзгаради

Ўзбекистон раҳбари “Маҳаллалар, қишлоқлар, овулларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат ёшлар билан ишлашни бошқаришнинг янги механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, шунингдек, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинди.

“Ёшлар етакчиси лавозими ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳар, туман, қишлоқ ва овуллардаги ҳар бир маҳаллада киритилсин”, — дейилади ҳужжатда.

Маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига ёшларга оид зарур ма’лумотларни киритиш, ёшлар билан самарали ишлашни ташкил этиш;

  • маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар ўртасида оммалаштириш, бешта муҳим ташаббус бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, ёшлар фестивали ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш;

  • ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг истеъдоди, қобилияти ва ташаббусларини рағбатлантириш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш;

  • ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг интеллектуал ва маънавий ривожланишини та милаш;

  • ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган ёшлар билан тизимли ишларни олиб бориш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, шунингдек, ихтисослаштирилган таълим муассасаларидан қайтган ёшларни ижтимоий-педагогик реабилитатсия қилиш ва мослаштиришга кўмаклашиш.