Ўзбекистон мактаблари ўқитувчилари таътил пули кечиктирилганидан нолиди

Халқ таълими вазирлиги бир қатор ҳудудлардаги ўқитувчиларнинг пуллик таътилни тўлашда кечикиши сабабларини кўрсатди.

Қатор вилоятлардаги мактаб ўқитувчилари таътил пули тўланмагани ва иш ҳақи кам кўрсатилаётгани ҳақида Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилган.

Вазирлик воқеа юзасидан жавоб қайтарди ва тизимдаги техник носозликлар ҳақида хабар берди.

«Тегишли бошқармалар билан биргаликда «УзАСБО» дастурий таъминотидаги техник носозликлар бартараф этилди. Тўловни қайта ишлаш тикланди. Бугундан бошлаб мактаб ўқитувчиларига ўзларига тегишли бўлган маблағлар тўланади», — дейилади вазирлик хабарида.