Ўзбекистон Малайзияни мағлуб етиб, футзал бўйича Осиё кубоги финал босқичига йўл олди

Фарғонадаги «Само» спорт мажмуасида ўзбекистонлик мини-футбол ишқибозлари 2024-йилги Осиё Кубоги финали учун иккинчи саралаш ўйинида ўз жамоасини қўллаб-қувватлаш учун йиғилди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия терма жамоасини 4:3 ҳисобида мағлуб этди.

Урилган голлар: Ихтиёр Ропиев, Даврон Чориев, Элбек Тўлқинов ва Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон); Саир Икбол Хон (Малайзия).

Урилган голлар вақти бўйича аниқ маълумотлар йўқлигига қарамай, ўйинни internet орқали томоша қилишга муваффақ бўлдик. Биринчи бўлим сўнггида Ихтиёр Ропиев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Даврон Чориев ва Элбек Тўлқиновлар ҳисобни оширди. Сайр Икбол Хон орадаги фарқни қисқартирган бўлса, Дилшод Раҳматов тўртинчи голни урди.

Шундан сўнг ўзбекистонлик футболчилар бироз бўшашиб, Иқбол Хоннинг иккита тўпини ўтказиб юборишди, аммо меҳмонларда ғалаба қозониш учун вақт етишмади. Жамоамизни Ироққа қарши навбатдаги учрашув кутиб турибди.