Ўзбекистон миллий таомлари ресторани АҚШда кучли ўнталикка кирди

Теннесси штатининг Нешвилл шаҳрида жойлашган Osh Restaurant & Grill миллий ўзбек таомларини таклиф қилувчи ресторан Yelp халқаро тавсиянома хизматларидан бири бўйича 2022-йилда Америка Қўшма Штатларидаги энг яхши ТОП-10 таликка кирди.

Ресторанни 2020-йил декабр ойида ўзбекистонлик Шейн Шамансуров очган. Меҳмонлар орасида энг машҳур таомлардан бири бу палов бўлиб, улар кўпинча қўзичоқ манти ва кабоб, самса буюртма қилишади.

Кенг меню шунингдек, грилда пиширилган таомларнинг кенг танловини ўз ичига олади. Кўпгина таомлар гўштдан тайёрланган бўлса-да, сиз вегетариан вариантлари билан денгиз маҳсулотларини ҳам топишингиз мумкин, масалан, палов ва салат билан вегетариан кабоб.

Шамансуровнинг сўзларига кўра, рестораннинг очилиши таваккал қадам бўлган, чунки ўша пайтда мамлакатда пандемия авж олган ва кўплаб танишлар уни бу қарордан қайтарган. Бироқ ҳаммаси жойида бўлди ва ўзбек ошхонасини ҳали татиб кўрмаган ташриф буюрувчиларнинг 90% муассасага биринчи ташрифидан сўнг унинг доимий мижозларига айланишди.

Мижозларнинг яна бир диққатга сазовор жойи – ҳақиқий идишдаги чой ва сариёғли чойнак.