Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Боливияни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Боливия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув қаҳрамони Элдор Шомуродов бўлди ва у ўйиннинг 36-дақиқасида ягона гол муаллифига айланди. Бу Элдорнинг терма жамоа сафида урган 34-голи бўлиб, Максим Шацкихнинг рекордини такрорлаш имконини берди.

Боливия терма жамоаси ФИФА рейтингида 82, Ўзбекистон эса 77-ўринни эгаллаб турибди. Худди шу тур доирасида Ўзбекистон Жанубий Американинг яна бир жамоаси – Венесуела терма жамоаси билан ўйнайди, учрашув 28 март куни бўлиб ўтади.

Ўйин Жидда шаҳридаги «King Abdulla Sports Siti» стадионида бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси майдонга қуйидаги таркиб билан киришди: Ўткир Юсупов, Хожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Остон Ўрунов, 79), Шерзод Насруллаев (Ибрагимхалил Йўлдошев, 59), Элдор Шомуродов (Сардор Собирхўжаев, 90) , Умар Эшмуродов, Жасур Яхшибоев (Азиз Турғунбоев, 59), Хусниддин Алиқулов.

Боливия термаси ўз навбатида қуйидаги таркиб билан майдонга тушди:Карлос Лампе, Диего Медина, Адриан Ҳусино, Дэнни Бехарано (Борис Сеспедес, 69), Мигелито (Рамиро Вака, 69), Марсело Морено, Хайме Арраскаита (Хайме Куэльяр, 59), Роберто Фернандес, Лучано Урсино (Габриэл Вильямил, 59), Джейсон Чура (Кармело Алгараназ, 59), Леонардо Забала (Хосе Сегредо, 27).

Ўйинда Д.Машарипов (45), О.Шукуров (90+6) Л. Урсиновларга огоҳлантириш берилди.