Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқишни бошлаш санаси маълум қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейларда ўқиш бошланишини эълон қилди.

Уларга кўра, барча олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади.

Шу билан бирга, назорат ишлари (оралиқ ва якуний имтиҳонлар) алоҳида ўқув режалари бўйича таълим муассасалари томонидан белгиланган шаклларда амалга оширилади.

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва коллежлар ўқувчиларининг қишки таътиллари 2022-йил 26-декабрдан 2023-йил 9-январгача давом этиши керак эди.

Кейинроқ барча олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида таътил кунлари 17 январга қадар узайтирилди. Кейин яна номаълум муддатга узайтирилди.