Ўзбекистон раҳбари Рамазон ҳайити муносабати билан 65 нафар маҳкумни афв этди

Президент фармонига кўра, жиноят содир этган, бироқ ўз айбини англаб, ахлоқ тузатиш йулига ўтган 65 нафар фуқаро афв этилди.

Бу фуқароларнинг бўлажак байрамни ўз уйларида кутиб олишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

– Буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий таъкидлаганидек, инсон дардига даво – инсонпарварликнинг энг юксак намунаси эканлигини унутмаслигимиз керак, – деди Президентимиз.