Ўзбекистон Республикаси Давлат екологик експертиза маркази ходимлари Туркияда учрашув ўтказди

Туркия Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазирлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Экология давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Экология давлат қўмитасининг Давлат экологик экспертиза маркази делегацияси хизмат сафарида бўлди.

Туркия Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазирлиги вакиллари билан учрашувда икки томонлама ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, мемарандум имзолаш бўйича келишувларга эришилди, унга кўра икки давлат ўртасида Экология давлат қўмитасининг малакасини ошириш ва бу борада тажриба алмашиш режалаштирилган.