Ўзбекистон Республикаси Кадастр тизимида жиноят ишлари қўзғатилди – ҳисобот

Брифингда Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари Неъмат Отамуратов бир қатор баёнотлар берди.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Кадастр тизимида коррупцияга оид 28 та жиноят иши қўзғатилганини таъкидлади. Шунингдек, турли ҳуқуқбузарликлар учун Кадастр тизимидаги 142 нафар раҳбар ва 1301 нафар ходим жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, ушбу даврда 1045 нафар янги ходимлар ишга қабул қилинган бўлиб, шундан 254 нафари раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 885 нафар ходим билан шартнома бекор қилинди, улардан 161 нафари раҳбар лавозимларда ишлаган.