Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.
Ҳужжат лойиҳаси 15 декабрга қадар СОВАЗ порталида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинади.
Стратегиянинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш, ўқитувчиларнинг меҳнат, ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш;
- давлат таълим стандартлари ва талабларини, ўқув дастурлари ва дарсликларни такомиллаштириш;
талабаларнинг касбий маҳоратини шакллантириш; - халқ таълими соҳасида бошқарув тизимини рақамлаштириш, электрон таълим ресурсларини яратиш;
давлат таълим муассасаларининг моддий-техник базаси ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
2025 йилга келиб, расмийлар Таълимни баҳолаш миллий тизимини (National Learning Assessment System – NLAS) жорий қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар (PIRLS, TIMMS, PISA) натижалари асосида таълим жараёнлари такомиллаштирилади.
Таълим сифатини ошириш мақсадида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бошланғич синфларда фақат халқаро талаблар асосида яратилган дарсликлардан фойдаланилади. Вазирлик 2025/2026 ўқув йилига қадар эса 5-11-синфларда аниқ ва табиий фанлар бўйича халқаро миқёсда тан олинган дарсликларга ўтишни режалаштирмоқда.
Мактаблардаги эскирган компютер синфларини янгилаш учун ҳар йили камида 2000 комплект компютер техникаси харид қилинади.
Стратегия 2026-йилгача мактабларни қуриш, таъмирлаш ва реконструксия қилиш ҳисобига 1,2 миллион янги ўқув ўрни яратишни мақсад қилган.