Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курсларининг янги қийматини белгилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 15-март учун хорижий валюталарнинг янги қийматини белгилади.

Натижада, япон иенасидан ташқари, мамлакатдаги барча асосий валюталар қимматлашди.

АҚШ доллари 25,78 сўмга қимматлаб, 11 446,04 сўмни ташкил қилмоқда. Евро курси ҳам 74,44 сўмга қимматлашиб, бир евро 12 261,00 сўмга етди.

Россия рубли ҳам 0,95 сўмга ошиб, 152,09 сўмни, Британия фунт стерлинги эса 120,42 сўмга ошиб, 13 913,81 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани ҳам қимматлашди, иена эса 0,44 сўмга арзонлашди.

Аввалроқ, 14-март куни Ўзбекистонда барча асосий валюталар ҳам қимматлашган, 1 доллар 18,15 сўмга, евро 50,15 сўмга, рубл эса 1,51 сўмга қимматлашган эди.