Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида раҳбариятнинг Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тим Торлоу билан учрашуви бўлиб ўтди, унда икки давлат ўртасида молия соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида молия соҳасида, айниқса, банк ва рақамли молиявий технологиялар соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масаласи кўтарилди.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистондаги мавжуд макроиқтисодий вазият, шунингдек, банк секторини рақамлаштириш ва илғор тўлов тизимларидан фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот олди.
Мулоқот якунида ҳар икки томон ҳам муҳокама этилаётган соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.