Давлат комиссияси низомига кўра, Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари очиқ ҳавода ташкил этилади.
Давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда ГТМ матбуот хизмати.
Олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчи абитуриентлар учун ўтган икки йилдаги каби кириш имтиҳонлари боғлар ва стадионлардаги очиқ майдонларда ўтказилади.
Давлат комиссияси ёки махсус комиссия томонидан таклиф ёки чекловлар бўлмаганда тест синовлари ёпиқ хоналарда ўтказилиши режалаштирилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.