Ўзбекистон Республикаси пойтахтида ЮНЕСКОнинг ёш болалар тарбияси ва таълимига бағишланган форуми бўлиб ўтди

Бугун, 13-ноябрь куни Тошкентда мактабгача таълим тизимини ўрганиш ва жаҳон тажрибасини алмашишга қаратилган халқаро ЮНЕСКО форуми бўлиб ўтди.

Тадбир эрта болаларга ғамхўрлик ва таълим бўйича II Бутунжаҳон конференцияси арафасида бўлиб ўтди.
Бугун пойтахтимизда ЮНЕСКОнинг мактабгача таълим бўйича халқаро форуми бўлиб ўтди.

Тадбир мактабгача таълим тизимини ўрганиш, жаҳон тажрибасини ўртоқлашишга қаратилган. Унда дунёнинг 200 та давлати вакиллари иштирок этди.

Форум давомида Бутунжаҳон мактабгача таълим ташкилоти (ОМЕП) президенти Мерседес Лассал ва «Лидер» мактабининг Ўзбекистондаги асосчиси Феруза Ваҳобова сўзга чиқди.

«Ҳозирги кунда мактабгача таълим тизимида жамоат ташкилотларининг ўрни катта. Давлатимиз томонидан бу ташкилотларга кўплаб имтиёзлар берилмоқда. Ўйлайманки, мактабгача ёшдаги болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши бизнинг тараққиётимизга хизмат қилади», — дейди Ваҳобова.

Эслатиб ўтамиз, 14-16-ноябрь кунлари пойтахтда ЮНЕСКОнинг ёш болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади.