Ўзбекистон Республикаси Президенти ички ишлар органлари ходимларининг янги хизмат кийими намуналарини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 3 май куни Ички ишлар вазирлигининг Вазият таҳлилий марказига ташриф буюрди.

Вазиятни таҳлил қилиш маркази 554 терабайт хотира сиғимига эга 18 та сервер, кенг кузатув экранли, компьютерлар билан жиҳозланган.

Марказ 102 тизими, видеокузатув камералари, интернет ва бошқа манбалардан маълумотларни автоматик тарзда йиғади ва қайта ишлайди. Автотранспортнинг давлат рақами ёки шахснинг юзига қараб қоидабузарлик тезкорлик билан аниқланади ва қидирув ишлари ташкил этилади.

Тизим сунъий интеллект ёрдамида ишлайди, унинг ишида инсон омили минималдир.
Президентимиз марказдаги шароитларни кўздан кечирди, тизим фаолияти билан танишди.

«Бу катта иш. Аммо қамров ва тезликни ошириш керак. Одамлар қачон ўзларини хавфсиз ва эркин ҳис қиладилар? Қачон сайёҳлар кўпаяди? Ҳеч қандай жиноят бўлмаганда, агар одам хавфсизликка ишончи комил бўлса, ҳамма нарса ҳал қилинганда — кўчадаги тартибдан тортиб тозаликка қадар. Бунинг учун барча ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларини бирлаштириш зарур. Бу ўзаро ҳамкорликка алоқадор ҳар бир бўлим ходимларининг дунёқарашини ўзгартириш зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз маҳаллалардаги ижтимоий муаммоларни таҳлил қилиш, профилактика инспекторларининг кундалик фаолиятини режалаштириш ва назорат қилишнинг электрон тизимини яратиш бўйича топшириқ берди.

Бу ерда «Хавфсиз туризм» дастури доирасида Самарқанд вилоятида ҳам жорий этилган тизим намойиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ички ишлар органлари ходимлари учун замонавий жиҳозлар ва янги хизмат кийимлари намуналарини ҳам кўздан кечирди.