Ўзбекистон Республикаси ТИВ: Украинадан 5,5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Қобулжоновнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 11 март куни Катовице (Полша) аеропорти орқали Украинадан 254 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан, 69 нафар аёл, 37 нафар бола ва 14 нафар гўдак қайтарилган.

2022-йил 28-февралдан 10-мартгача бўлган даврда 25 та рейс амалга оширилди. 5634 нафар ватандошимиз жанговар ҳудуддан олиб чиқилди.

Аввалроқ Юсуп Қобулжонов Полшада 220 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлигини маълум қилганди. Украина-Полша чегарасида 50 нафар ватандошимиз бор.