Ўзбекистон Республикасида ҳайдовчилар мобил телефонлар орқали радарлар ва камераларни кузатиш имкониятига эга бўладилар

Ўзбекистонда ҳайдовчиларга мобил телефонлари орқали йўллардаги радар ва камералар жойлашувини кузатиш имконини берувчи янги қонунчилик ишлаб чиқилмоқда.

Бу ҳақда Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов маълум қилиб, ҳайдовчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлади.

У йўллардаги яширин радарлар ва камералар нотўғри эканлигини ва ҳайдовчилар уларнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши кераклигини таъкидлади.

Ҳайдовчилар белгиланган тезликка риоя қилишлари учун радарлар ва камералар ўрнатилган жойларда огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Бундай ёндашув маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади ва барча йўл ҳаракати қатнашчилари учун шаффофликни таъминлайди.

Шунингдек, депутатлар Ўзбекистон автомобил йўлларида радарлар ва камералардан фойдаланишни тартибга солувчи тегишли қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам таъкидладилар.

Бу қадамлар мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ҳайдовчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.