Ўзбекистон Республикасида солиқ ислоҳотлари

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида солиққа тортиш тизимида солиқ тўловчилар сонини ва давлат солиқлари тушумлари миқдорини йилдан-йилга ошириш имконини берувчи муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Солиқ кодексининг янги таҳрири қабул қилинди, унда 120 дан ортиқ янги қоидалар жорий этилди.

Асосий ўзгаришлар қаторида солиқлар сонини 13 тадан 9 тага камайтириш, мол-мулк солиғи ставкаларини 5 фоиздан 1,5 фоизга, қўшилган қиймат солиғини 20 фоиздан 12 фоизга тушириш ва иш ҳақига солиқ юкини камайтириш кабилар киради.

Ушбу ислоҳотлар макроиқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, рақобат муҳитини яратиш ва яширин иқтисодиётни чеклашга қаратилган.

Келгуси беш йилда мамлакатимизда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажмини 1,6 баробар ошириш ва аҳолининг ўртачадан юқори даромад даражасига эришиш режалаштирилган.

Бу мақсадларга эришиш учун макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инфляция даражасини босқичма-босқич 5 фоизга тушириш зарур.

Шунингдек, 2023-йилдан бошлаб давлат бюджети тақчиллигини камайтириш ва унинг ички маҳсулотдаги улушини 3 фоиздан юқори бўлмаслиги керак.

Конституция даражасида давлат томонидан кафолатланган адолатли солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш асосий вазифалардан биридир.

Шу боис Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциясининг 63-моддасига солиқлар ва йиғимлар адолатли бўлиши, фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслигини кафолатлайдиган янги norma киритиш таклиф этилмоқда.

Бу солиқ ва йиғимларни жорий этишда аҳолининг иқтисодий, ижтимоий ва тўловга лаёқатли имкониятларини ҳисобга олиш, шунингдек, тадбиркорлар фаолиятини уларнинг тури, шакли ва тўлов қобилиятига қараб солиққа тортишнинг адолатли механизмларини жорий этиш имконини беради.