«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 34 та электропоезд харид қилмоқчи

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий делегацияси в.б. Бошқарув раиси Х.Н. Хасилов Берлин шаҳрида бўлиб ўтган «InnoTrans 2022» транспорт технологиялари халқаро кўргазмасига ташриф буюрди.

Сафардан кўзланган мақсад Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 19-сентабр куни ички ва ташқи туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда темир йўл соҳасини ривожлантириш бўйича берган топшириқларини бажаришдан иборат эди. «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот-таҳлилий медиа марказининг хабар беришича, делегация аъзолари Франциянинг Alstom, Германиянинг Siemens, Испаниянинг SAF, Швейцариянинг Stadler, Чехиянинг Skoda, Жанубий Кореянинг Hyundai компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар натижасида 34 та электропоезд ва 6 та дизел поезди сотиб олиш режалаштирилган. Бундан ташқари, компания Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида темир йўл йўловчи ташиш қамровини ошириш учун камида 100 та замонавий русумдаги енгил вагон сотиб олади.