Ўзбекистон терма жамоаси Будапештдаги “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирни 2 медал билан якунлади

Будапешт-2022”да етти нафар спортчи билан терма жамоада иштирок этган мамлакатимиз делегацияси мусобақани битта кумуш ва битта бронза медали билан якунлади.

100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ҳамюртимиз Шоҳрух Бахтиёров бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун курашда ўзбекистонлик полвон финляндиялик Марти Пумалайненни мағлуб этди. Шу тариқа, Шоҳрух Париж-2024 Олимпиадаси турнир жадвалида 500 рейтинг очкоси ва 250 очко ёзади.

Иккинчи таркиб билан Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли турнирни 2 та медал билан якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.