Ўзбекистон терма жамоаси Уганда терма жамоасини мағлуб этди

Наманганда футбол бўйича «Navruz Cup-2022» мусобақаси якунланди.

Ўзбекистон терма жамоаси Уганда терма жамоасига қарши бош соврин учун кечган баҳсда ишончли ғалабага эришди.

Ўзбекистонлик футболчилар 4:2 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб Жалолиддин Машарипов ҳисобни очган бўлса, Элдор Шомуродов рақиб дарвозасига уч марта зарба беришга муваффақ бўлди. Меҳмонлар ҳам Фарук Миа ва Эмануэл Окви томонидан киритилган голлар эвазига ҳисобни ярмига қисқартиришга муваффақ бўлишди.

Navruz Cup-2022, final:

Ўзбекистон – Уганда 4:2

Голлар: Жалолиддин Машарипов 35, Елдор Шомуродов 39, 55, 72 — Фарук Мия 52, Эмануэл Окви 78.

Бугун Дубайда Ветнам вакиллари билан учрашган Ўзбекистон У-23 ёшлар терма жамоасига келсак, улар ҳам рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Жасур Жалолиддиновнинг жарима зарбасидан урган голи учрашув тақдирини ҳал қилди, 1:0.