Ўзбекистон товарларнинг талабини кузатиб боради

Ўзбекистон Республикаси давлат органлари томонидан товарларга талаб юзага келган тақдирда назорат қилиш ва зарур чоралар кўриш режалаштирилмоқда

Ҳукумат қарори билан нархлар кескин ўзгариб турадиган даврда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур товарлар нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чораларни кўриш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, нархлар кескин ўзгарганда ёки бозорда юқори талаб мавжуд бўлганда, таҳлил ваколатли муассаса томонидан амалга оширилади.

Асосий озиқ-овқат товарлари нархларининг кескин ўзгашиши, ёки бозорда юқори талаб мавжуд бўлганда даври Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу маҳсулотларнинг нархлари охирги 30 кун ичида Марказий банкнинг базавий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражага кўтарилганда 6 ойгача белгиланади.

Товарларнинг асосий турлари бўйича нархлар ўзгариши динамикасини кузатиш учун тизимли равишда қуйидаги маълумотларни тўплаш орқали мониторинг олиб борилади:

  • бозорлар, биржалар, савдо мажмуалари, чакана савдо тармоқларида кунлик шаклланадиган нархлар тўғрисида;
  • статистика ва божхона муассасаларидан (маълумот, бюллетен ва бошқалар);
  • оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардан;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.

Бозорда маҳсулот (товар)нинг сунъий тақчиллигига сабаб бўлган белгилар аниқланганда ваколатли муассаса бевосита хўжалик юритувчи субектларнинг биноларига ташриф буюради, шунингдек, омбордаги мавжуд захираларни инвентаризация қилади.

Тартибга солиш қоидалари юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар турларига, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг қуйидаги ижтимоий аҳамиятга эга асосий турларига нисбатан қўлланилади:

  • буғдой ва ун;
  • олипланган нон;
  • мол гўшти;
  • парранда гўшти;
  • тухум;
  • пахта ёғи;
  • кунгабоқар ёғи;
  • гуруч;
  • шакар;
  • сут (қадоқланган).