Ўзбекистон U20 Осиё кубоги ярим финалига чиқди

Осиё Кубоги U20 мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.

Ушбу ғалаба эвазига «ўсмирлар термамиз» май-июн ойларида Индонезияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига кўнгилдагидек йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубогининг чорак финалида Австралияга қарши баҳс олиб борди.

«Бунёдкор» стадионида 30 000 дан ортиқ томошабин кўз ўнгида кечган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида австралияликлар кам сонли имкониятлардан бирини голга айлантиришди – 1:0.

Аммо икки дақиқадан сўнг стадион қарсаклар остида портлади. Зафармурод Абдураҳматов Пулахўжи Холдорхонов ёрдамида жарима майдончаси ташқарисидан дарвозабонга энг яқин бурчакка аниқ зарба берди – 1:1. Асосий вақт дуранг билан якунланди.

Қўшимча бўлимлар натижани ўзгартирмади ва жамоалар пенальтилар сериясини амалга оширишди. Ўзбекистон янада аниқроқ чиқди ва ярим финалга чиқиш билан бирга Равшан Ҳайдаров шогирдлари Индонезияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2023 йўлланмасини қўлга киритди. Ҳал қилувчи зарбани Умарали Раҳмоналиев берди.

Терма жамоамиз ярим финалда Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги баҳс ғолиби билан ўйнайди. Учрашув 15 март куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.