АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги шўрга чидамли экинлар бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, Орол денгизининг қуриган тубида янги ўрмон плантацияларини барпо этиш учун 1,6 миллион долларга яқин маблағ ажратади.
Бу ҳақда АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
USAID Орол денгизининг қуриган тубида янги ўрмон плантацияларини барпо этиш учун 1,6 миллион долларга яқин маблағ ажратади.
«Бу Орол денгизининг шимолий қисмида Қозоғистонда биринчи лойиҳа доирасида бошланган ишларни давом эттиради. Бундан ташқари, Орол денгизи экотизимини тиклаш ва минтақада турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида USAID Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади».
Оролбўйида ўрмонзор барпо этишдан ташқари, USAID шўрга чидамли экинларини экиш ва суғориш бўйича тадқиқот ва инновацион технологияларни тарқатишни ҳам қўллаб-қувватлайди.
Ушбу тадқиқотлар чўл биомларини тушунишни яхшилайди ва атроф-муҳитни тиклаш ва агробизнесни ривожлантириш бўйича хусусий сектор ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Ўрмонларни ўстиришнинг янги технологияларини жорий этиш орқали USAID Ўзбекистонда тупроқ ва ўрмонларни қайта тиклаш ташаббусларининг узоқ муддатли барқарорлигини ошириши кутилмоқда.