Италиянинг Illogic компанияси ва Ўзбекистоннинг Mind as Engine компанияси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми туфайли Ўзбекистонда инновацион ақлли-шлемлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Бу ҳамкорлик технологиялар трансфери, сунъий интеллект ва рақамли ёрдам бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, MyDigitalHelmet ақлли шлемини такомиллаштириш ва уни Марказий Осиё бозорида жорий этишни назарда тутади.
MyDigitalHelmet ақлли шлеми операторларга видео ва аудио контентни оқимлаш орқали масофавий ёрдам олиш имконини беради.
Қурилма сенсорлар ва қурилмалар ёрдамида операторнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, маълумотларни реал вақт режимида бошқарув хонасига узатади.
Тизим операторларнинг шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишини назорат қилади, ўрнатилган ҳаракат сенсори эса операторнинг ҳаракатини кузатиш ва унинг қулашини қайд этиш имконини беради.
Ушбу келишув Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришининг самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга қаратилган.
Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун Италия технологияси трансфери учун 1 миллион еврога яқин маблағ ажратилади. Шундай қилиб, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Mind as Engine компаниясига Марказий Осиё бозоридаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон саноат корхоналарида хавфсизроқ ва самарали ишлаш имконини беради