Ўзбекистон велоспорт бўйича Осиё чемпионатида 9 медални қўлга киритди

18-июн – 22-июн кунлари Ню-Деҳлида велоспорт бўйича қитъанинг 24 давлатидан келган велоспортчилар иштирокида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Бу ҳақда велоспорт федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур чемпионатда Ўзбекистонни мамлакатимизнинг 20 нафар энг яхши велоспортчиси ҳимоя қилди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медални қўлга киритди: 1 та олтин ва 8 та бронза.

Фарғона вилоятида туғилган Фаррух Бобашеров ўсмирлар ўртасидаги гуруҳ очколари баҳсида олтин медални қўлга киритди. Янина Кускова хотин-қизлар ўртасида ўтказилган гуруҳ очколари пойгаси билан бир қаторда яккалик пойгада ҳам 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Янина Кускова Нафосат Қўзиева билан бирга учинчи бронза медалини қўлга киритди. Қизлар Мэдисон аёллар ўртасидаги жуфтлик пойгасида учинчи натижани қайд этишди.

София Каримова гуруҳ очколари пойгасида, шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги Скретч пойгаларида яна иккита бронза медалини қўлга киритди.

Владислав Троман ўсмирлар ўртасидаги Омниум пойгасида терма жамоа ҳисобига яна 1 та бронза қўшиб қўйди. Яна бир бронза медални ўсмирлар ўртасидаги гуруҳ очколари баҳсида Асал Ризаева қўлга киритди.